Россия байроғини Олимпиада ўйинларига олиб кириш тақиқланди
Спорт
−
08 Январь 2175 1 дақиқа
Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) 2026 йилда Италияда бўлиб ўтадиган Қишки Олимпиада ўйинлари давомида трибуналарда Россия рамзларидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилган. Бу ҳақда ХОҚ томонидан юборилган расмий хатга таяниб, “Sveriges” хабар берди.
Нашрда таъкидланишича, мазкур қарорга “Tour de Ski” мусобақаси вақтида томошабинлар томонидан Россия байроқлари намойиш этилгани туртки бўлган. Хусусан, жорий йилнинг 4 январь куни нейтрал мақомда мусобақада иштирок этган россиялик чанғичи Савелий Коростелев турнирнинг оммавий старт баҳсида тўртинчи ўринни эгаллади. Тақдирлаш маросими чоғида Россия байроғини кўтариб чиққан мухлислар эътибор марказида бўлган. Коростелев маросимдан сўнг байроқни кўрганини тасдиқлаган.
Қайд этилишича, россиялик спортчилар - Қисқа масофали конькида учиш, фигурали учиш, кросс-кантри чанғиси, чанғи альпинизми ва чанали спорт турлари бўйича нейтрал мақомда Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритишга муваффақ бўлган. Ушбу спорт турларидан йўлланма олган спортчилар нейтрал мақомда мусобақаларда иштирок этди.
Маълумот учун, 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинлари жорий йилнинг 6-22 февраль кунлари Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтади.
Live
Барчаси