Россия Бош штаб бошлиғи ўринбосари 15 йилга қамалиши мумкин

Олам

image

Россия Қуролли кучлари алоқа бош бошқармаси бошлиғи, Бош штаб бошлиғининг ўринбосари, генерал-лейтенант Вадим Шамарин ўта йирик миқдорда пора олганликда айбланиб, 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Шамарин Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 290-моддаси 6-қисмига биноан катта миқдорда пора олиш билан айбли деб топилди. У бу жиноят учун максимал тарзда 15 йилгача қамоққа олиниши мумкин”, дейди РИА Новости суҳбатдоши. 

Суд қарорига кўра, Шамарин, кеча, 22 май куни 2 ой муддатга – 21 июлгача ҳибсга олинган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Москванинг Басманний суди катта миқдорда пора олганликда айбланиб ҳибсга олинган Россия Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Ивановни 23 июнга қадар тергов изоляторига жўнатган эди. Худди шу куни Иванов лавозимидан четлатилди. Бир кундан кейин суд Иванов ва унинг қариндошларининг кўчмас мулки, активлари ва банк ҳисоб рақамларини ҳибсга олди. Худди шу иш юзасидан яна икки нафар айбланувчи қамоққа олинган. Шу ой ўрталарида  Россия Мудофаа вазирлигининг Кадрлар бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Юрий Кузнецов катта миқдорда пора олишда айбланиб, ҳибсга олинди. Унга пора беришда айбланган тадбиркор Лева Мартиросянга нисбатан 2024 йил 12 июлга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Ҳабиб Жўрабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг