Россия фашизмининг 10 яшар қурбони Қобилжон Тожикистонга дафн этилади (видео)

Олам

image

Москва яқинидаги мактабда ўлдирилган тўртинчи синф ўқувчисининг жасади Тожикистонга юборилади. 

10 яшар марҳум Қобилжон А.нинг отаси бир неча йил олдин вафот этган. Боланинг ортидан у билан бир синфда ўқиган акаси қолди. 

Оила дўстларининг айтишича, болаларнинг онаси “намунали аёл” бўлиб, у ҳужум содир бўлган Горки-2 посёлкасидаги Успенский мактабида тўрт йил давомида фаррош бўлиб ишлаган. 

Одинцово шаҳар округидаги мактабга қилинган ҳужумда 10 ёшли бола ҳалок бўлган ва қўриқчи яраланган.

Эслатиб ўтамиз, 16 декабрь куни эрталаб 15 ёшли тўққизинчи синф ўқувчиси мактабга пичоқ билан бостириб кирди. У қўриқчи ва тўртинчи синф ўқувчисини пичоқлаб, болани ўлдирди. Тергов қўмитаси Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) ва Россия Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми, 105-моддаси 2-қисми (икки ёки ундан ортиқ одамни ўлдиришга уриниш) бўйича жиноий иш қўзғатди. Тергов қўмитаси ҳибсга олинган 15 ёшли ўсмир сўроқ пайтида айбини тан олганини, жиноятга тайёргарлик кўриш ва тафсилотларни ҳам баён қилганини маълум қилди.

17 декабр куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Одинцовонинг Горки-2 қишлоғидаги Успенский ўрта мактабида тўртинчи синф ўқувчисининг ўлдирилишини қоралади. Вазирлик республика фуқароси бўлган боланинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди. 

Ҳужумни уюштирган 15 ёшли Тимофей К. исмли бола қўлга олинган. Унинг телефонидаги галереяда селфилар ва ҳалок бўлган мактаб ўқувчисининг сурати аниқланган. Шунингдек, ўсмир экстремистик иқтибослар ва ўнг радикал ташкилотлар номлари билан безатилган ўз каскасини ҳам суратга олган. Хусусан, каскада “Sygaown” сўзи ёзилган бўлиб, бу 2022 йилда АҚШда содир этилган оммавий отишмага ишора ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг