Россия WhatsApp'ни блоклаши мумкин

Олам

image

Давлат думаси Россияда WhatsApp'ни блоклаш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Давлат Думасининг ахборот сиёсати қўмитаси раисининг ўринбосари Антон Горелкин ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, WhatsApp мессенжерининг ишлаши ҳақидаги қарор аноним каналлар функцияси қўшилганлиги сабабли қайта кўриб чиқилиши мумкин. 

Гап шундаки, 13 сентябрь куни WhatsApp ўз блогида 150 та мамлакатда “Каналлар” функциясини ишга туширишини маълум қилганди. Улар Telegram`даги каби принципда ишлайди: каналлар шахсий ёзишмалардан ажратилган, обуначилар рўйхати фақат канал эгасига очиқ, эможи танлаш ҳамда реакциялар мавжуд. Шунингдек, администратор нашрларни нусхалаш ёки йўналтиришни ҳам тақиқлаши мумкин. 

Шу сабабдан Россия думаси мамлакатда ушбу иловани чеклаши мумкин. 

“Агар Мета компаниясининг маҳсулоти ахборотни оммавий тарқатиш бўйича ўз функцияларини кенгайтира бошласа, унинг Россия Федерацияси ҳудудидаги фаолиятига оид расмий позицияси қайта кўриб чиқилиши мумкин”, деб ёзади Горелкин.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг рақамли ривожланиш вазирлиги давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ходимларига Apple компаниясига тегишли iPhone ва iPad`лардан ишда фойдаланишни тақиқлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия WhatsApp блок

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг