Россияда TikTok ҳам блокировка қилиниши мумкин

Олам

image

Россияда Хитойнинг TikTok платформаси бутунлай блокировка қилиниши мумкин. Бу ҳақда бугун, 16 апрель куни Роскомнадзор матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, регулятор айни пайтда ушбу платформани бутунлай чеклаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, Россия ижтимоий тармоқлари шу туфайли ўз аудиториясини тахминан 30 миллион кишига оширади – бу илованинг маҳаллий сегменти.

TikTok ҳозир Россияда ишламоқда, бироқ фақат икки йил олдинги видеолар мавжуд. Ижтимоий тармоқ профессионал фойдаланувчилари ассоциациясига кўра, блогерлар бир вақтнинг ўзида томошалардан тушадиган даромадини йўқотмоқда.

"Аслида, бугунги кунда ушбу платформа фойдаланувчиларни TikTok'нинг ўрнини босадиган маҳаллий платформалардан узоқлаштиради", деб ҳисоблайди ассоциация.

Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, россиялик фойдаланувчиларнинг 70 фоизи ушбу платформадан фойдаланишда давом этмоқда: уларнинг баъзилари ундан ноодатий тарзда фойдаланади, бошқалари эса видеонинг қанчалик эскилигига ҳам аҳамият бермайди.

"Шу боис ҳам ижтимоий тармоқда мамлакатдаги шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга қанчалик риоя қилинаётгани текширилиши керак", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия TikTok

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made