Россиянинг тўртта вилояти дрон ҳужумига учради

Олам

image

Россиянинг тўртта вилояти яна учувчисиз самолётлар томонидан ҳужумга учради. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги баёнот берди.

Қайд этилишича, бугун, 1 майга ўтар кечаси Воронеж вилояти ҳудудида учта, Рязань, Белгород ва Курск вилоятлари устида биттадан учувчисиз самолёт уриб туширилган.

Воронеж вилояти губернатори Александр Гусевнинг сўзларига кўра, самолётлардан бири вилоят марказида уриб туширилган.

“Бир учувчисиз самолётнинг қолдиқлари қулаши оқибатида учта хусусий уйга зарар етди: уйларнинг деразалари, фасадлари, панжаралари ва эшиклари шикастланган”, деб ёзди у Telegram-каналида.

Рязань вилояти губернатори Павел Малков ўз вилоятида ҳеч ким жабрланмаганини айтди. Курск вилояти раҳбари Роман Старовойт эҳтимолий вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумот бермай, Медвенский туманидаги ҳужумни тасдиқлади.

Айни пайтда, “Украйинска правда” нашри Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармасидаги манбасига таяниб, Рязань ва Воронеж вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводлари учувчисиз самолётлар ёрдамида вайрон қилингани ҳақида ёзмоқда.

“1 майга ўтар кечаси амалга оширилган ҳужум Давлат разведка бошқармаси томонидан амалга оширилган махсус операция бўлди. Рязандаги ҳарбий нишонга катта зарар етди”, дейди нашр суҳбатдоши. 

Унинг сўзларига кўра, Воронеж вилоятидаги ҳужум оқибатларига ойдинлик киритилмоқда.

Қайд этиш жоизки, баҳор бошидан бери Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумлар кучайди. Хусусан, 12 март куни Россиядаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири – Нижний Новгород нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди, 13 март куни эса дронлар Рязань нефть заводи ва Ростов-Дон яқинидаги Новошахтинский нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди. 16 март куни дронлар Самара вилоятидаги иккита нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди. 17 мартга ўтар кечаси дронлар Славянск-на-Кубан шаҳридаги Славянск нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилишга уринган. 27 апрель куни Славянск нефтни қайта ишлаш заводига янги ҳужум уюштирилди. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Украина Қуролли кучларининг учувчисиз самолётлари Краснодар ўлкасининг Северский туманидаги Ильский нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ҳужум қилган.

“АҚШ Украина ҳукуматини Россия энергетика инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатишга чақирди”, деб ёзди 22 март куни “Financial Times” газетаси Оқ уйдаги ўз манбаларига таяниб. 

Нашрнинг таъкидлашича, бу чақириқ АҚШнинг нефтнинг жаҳон нархлари ошишидан қўрқиши, шунингдек, Россиянинг мамлакат ғарбида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводлари, терминаллари, омборлари ва нефть омборларига қилинган ҳужумларига муносабати билан боғлиқ. Айни пайтда Украина нефтни қайта ишлаш заводларини қонуний ҳарбий нишонлар деб билади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина дрон ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made