Самарқандда аёл дарс пайтида 1-синф ўқувчисини калтаклади

3-саҳифа

image

Самарқандда аёл 1-синфда ўқийдиган ўғлининг синфдошини калтаклади. Воқеа акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. 

Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 3 апрель куни Қўшработ туманида жойлашган 53-умумтаълим мактаби ҳудудида бошланган. Дастлаб, 1-синф ўқувчилари мактабда дарс машғулотлари тугагач, уйларига кетаётган вақтида ўзаро жанжаллашиб қолгани туфайли 6 апрель куни ўқувчи Э.Ҳ.нинг онаси М.Й. мактабга келиб, синфда, ўқувчилар олдида жанжал кўтариб, ўғли билан уришган О.Ҳ. ва С.Р.ни таъқиб этиб, урган ва ҳақорат қилган. 

Болалар омбудсмани томонидан берилган маълумотга кўра, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қўшработ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Қайд этиш жоиз, мактабдаги таълим жараёнига ташқаридан ҳеч бир шахсларнинг кириб бориши, ўқувчилар жисмоний ва руҳий соғлиғига зарар етказувчи ҳаракатлар қилиши қатъиян тақиқланган. Таълим муассасасида масъуллар ўқувчи болалар учун хавфли бу каби номақбул вазиятларга йўл қўйиши мумкин эмас. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида 11-синф ўқувчиси қиз бола синфдошини калтаклаганди. Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд ўқувчи 1-синф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг