Саудиядаги энг йирик нефть заводига Исроил зарба берган, Эрон эмас – ОАВ

Олам

image

Исроил Саудия Арабистонидаги Рас-Танура шаҳрида жойлашган Saudi Aramco нефтни қайта ишлаш заводига (НҚИЗ) қарашли қилинган ҳужум ортида турган. Бу ҳақда Эроннинг “Tasnim” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони нефт обектлари Эрон ҳужумларининг нишонлари қаторига кирмаган.

Агентлик манбасининг таъкидлашича, Саудия Арабистонининг Рас-Танура ҳудудидаги нефт заводига дрон қолдиқлари тушиши оқибатида ёнғин чиққан, бироқ ҳеч ким жабрланмаган ва бу ҳодиса нефт таъминотига таъсир қилмаган.

Манбанинг фикрича, ҳужум “сохта байроқ” остида амалга оширилган бўлиши мумкин ва унинг мақсади Эронга қарши ҳарбий операциялар ва фуқаролик обектларига қилинган зарбалардан эътиборни чалғитишдир.

Шунингдек, агентлик разведка маълумотларига таяниб, Бирлашган Араб Амирликларидаги Фужейра порти ҳам Исроил операциясининг кейинги нишонларидан бири бўлиши мумкинлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 март куни Саудия Арабистонидаги Рас-Танура шаҳрида жойлашган Saudi Aramco нефтни қайта ишлаш заводига (НҚИЗ) зарба берилганди. Бу иш Эрон дрони томонидан амалга оширилгани иддао қилинган.

Saudi Aramco – Саудия Арабистонининг миллий нефть компанияси бўлиб, дунёдаги энг йирик нефть ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Компания Саудия бюджети даромадларининг 80 фоизигача манба бўлиб хизмат қилади. Унинг бош қароргоҳи Даҳронда жойлашган. “Forbes Global 2000” рўйхатида у дунёнинг энг йирик компаниялари орасида бешинчи ўринни эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Saudi Aramco Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг