Шавкат Мирзиёев – Сирдарёда!

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Президент сафарини Сирдарё туманидан бошлади. 

Давлатраҳбари бу ерда “Сирдарё универсал ойна” корхонаси фаолияти, фармацевтика ва озиқ-овқат тармоқлари учун шиша идишлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишмоқда.

Ташриф давомида Ховос ва Мирзаобод туманлари, Янгиер ва Гулистон шаҳарларига бориш, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида амалга оширилган ишларни кўздан кечириш режалаштирилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг