Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон урбанизация форумининг очилишида қатнашди
Жамият
−
18 Май 1591 1 дақиқа
Бугун, 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури шафелигида Баку шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, пойтахтнинг Конгресс-марказида давлат раҳбарини Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ҳамда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах қутлаган.

Иштирокчиларнинг биргаликда суратга тушиш маросими бўлиб ўтган.
Бу галги форумнинг мавзуси – “Барча учун уй-жой: хавфсиз ва барқарор шаҳарлар ҳамда ҳамжамиятлар”. Унда давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар ҳамда ривожланиш институтлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Форум кун тартибидан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳолини замонавий ва арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда уй-жойни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалалари ўрин олган.
Ўзбекистон Президенти форум доирасидаги Етакчилар саммитида нутқ сўзлайди.
Live
Барчаси