Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик қизга 2 хонали уй совға қилди
Жамият
−
07 Март 11565 1 дақиқа
Кеча, 6 март куни Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтганди. Шавкат Мирзиёев ушбу тадбирда “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори, қашқадарёлик ижодкор Латофат Амировага 2 хонали уй совға қилди.
Амирова Президентга хотин ва қизларга яратилаётган имкониятлар учун миннатдорлик билдириб, ўз шеърларидан айтиб берган.
Шавкат Мирзиёев эса унга икки хонали уй бериш ҳақида қарор қилганини айтган.
“Юртбошимизнинг бугун бизга берган юксак мукофот ва эътирофларидан бошим кўкка етди. Албатта, бу мукофот ютуқ бўлибгина қолмай улкан масъулиятдир! Муносиб жавоб беришга, Ўзбекистоним шарафини янада юксалтиришга ваъда бераман. Фикрларим ва раҳматларим жуда кўп”, дея ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида ёзиб қолдирган Амирова.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Кўксарой” қароргоҳида ёшлар билан учрашуви чоғида жонли ижрода қўшиқ куйлаган 4-синф ўқувчисига машина совға қилганди.
Live
Барчаси