Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади
Жамият
−
25 Май 3845 1 дақиқа
Бугун, 25 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистоннинг Кветта шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Асиф Али Зардорий ва Бош вазир Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилаб, уларга ушбу оғир дамларда куч ва бардамлик тилаган. Шунингдек, жароҳат олган барча фуқароларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 май куни Покистоннинг жануби-ғарбий Балужистон вилоятида содир бўлган ҳужум оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлганди ва жароҳат олган.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони турлича қайд этилган: камида 19 дан 24 нафаргача одам вафот этган, жароҳатланганлар сони эса 50 дан 70 нафардан зиёд экани айтилмоқда.
Live
Барчаси