Шавкат Мирзиёевга Покистоннинг олий давлат мукофоти берилди (видео)

Жамият

image

Бугун, 6 февраль куни “Айвони Садр” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга “Нишони Покистон” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини Ўзбекистон раҳбарига тантанали равишда топширган.

Ушбу нуфузли мукофот кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларнинг муносиб эътирофи ҳамда Ўзбекистон халқига дўстона муносабат ва чуқур ҳурмат ифодаси экани қайд этилган.

Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклиги мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб боришига ишонч билдирилган.

Маълумот учун, мазкур юксак мукофот турли йилларда Буюк Британия Қироличаси Елизавета II, АҚШ собиқ президенти Ричард Никсон, Жанубий Африка Республикаси собиқ президенти Нельсон Мандела, Таиланд Қироли Пхумипон Адульядет, БАА собиқ президенти Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён, Хитой Халқ Республикаси собиқ раиси Ху Цзиньтао, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва бошқаларга берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Покистон Нишони Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг