Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди
Жамият
−
22 Декабрь 1192 1 дақиқа
Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 21 декабрь куни Ўзбекистон етакчиси Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлади.
Давлат раҳбарига, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон Президентларига Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Бугун, 22 декабрь куни Президент Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди ва “Эрмитаж” давлат музейи билан танишди.

Билдирилишича, Ўзбекистон раҳбари амалий ташрифини якунлаб, “Пулково” халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетган. Олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйган.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь