Шерзод Асадов Сергей Кириенко ва Дмитрий Песков билан учрашди
Жамият
−
10 Июнь 4561 2 дақиқа
Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Москва шаҳрида уч кунлик ташриф билан бўлиб, Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко ва Администрация раҳбарининг ўринбосари – Президент матбуот котиби Дмитрий Песков билан учрашди. Бу ҳақда Асадов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Москва шаҳрига уч кунлик ташриф давомида делегациямиз Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко, Администрация раҳбарининг ўринбосари – Президент матбуот котиби Дмитрий Песков, Президентнинг стратегик шериклик ва ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Вадим Титов, Президентнинг жамоат лойиҳалари бошқармаси бошлиғи Сергей Новиков ҳамда Президентнинг АКТ ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Татяна Матвеева билан учрашувлар ўтказди”, дейди Асадов.

Унинг билдиришича, шунингдек, Россиянинг қатор жамоат ва ёшлар тузилмалари, креатив ва медиа ташкилотлари вакиллари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтган.

Асосий эътибор мунтазам профессионал мулоқотни ривожлантириш, матбуот хизматлари, таҳлил марказлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, қўшма таълим тадбирларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинган.


“Бошқарув кадрларини тайёрлашга ихтисослашган замонавий марказ – “Сенеж” бошқарув устахонаси фаолияти билан танишув катта қизиқиш уйғотди”, дейди Ўзбекистон Президенти матбуот котиби.


Унинг билдиришича, ўтказилган учрашувлар томонларнинг медиа ва коммуникациялар соҳасида очиқ мулоқотга, тажриба алмашишга ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлаган.
Live
Барчаси“Чуст оши” ҳам патентланди
11 Июнь