Сирдарёда кундошини ва унинг қизини ўлдирган аёл қамоққа олинди
3-саҳифа
−
01 Май 3641 1 дақиқа
Аввалроқ, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳарчасида норасмий никоҳдаги аёл эрининг қонуний хотини ва унинг 5 ёшли қизини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат бўйича айбланувчи Н.Х. қамоққа олинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов муълум қилди.
Унинг билдиришича, Жиноят ишлари бўйича Ширин туман судида Ширин шаҳар прокурорининг Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а”, “в”, “ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланувчи 1997 йилда Сирдарё вилоятида туғилган аёл Н.Х. га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилган.
Суднинг жорий йил 30 апрелдаги ажрими билан илтимоснома қаноатлантирилиб, айбланувчи Н.Х. қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳодиса вақтида аёлнинг 3 ва 5 ёшли қизлари ҳам пичоқланган. Оқибатда 5 ёшли қизча воқеа жойида вафот этган, 3 ёшли қизча оғир аҳволда шифохонага олиб борилган.
Live
Барчаси