Сирдарёдаги портлаш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри, “Тараққиёт” МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида портлаш содир бўлгани, оқибатда 3 нафар фуқаро вафот этиб, 29 киши жабрлангани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат бўйича Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Кеча, 2 декабрь куни Гулистон шаҳридаги “Uz Bek Family” МЧЖга қарашли овқатланиш шохобчасида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши туфайли ёнғин юз берган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган, улардан 3 нафари вафот этган.

Жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш, ҳодиса сабабларини аниқлаш ҳамда келгусида бундай бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ содир бўлган мазкур портлаш ортидан жиноят иши очилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё портлаш ҳукумат комиссияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг