Собиқ бош вазир 7 йилга қамалиши мумкин

Олам

image

Молдовада пул ювишда айбланаётган собиқ бош вазир Владимир Филат устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда “Ziarul de Garda” нашри хабар берди.

“Бугун Филат иши бўйича туман судининг мажлиси бўлиб ўтди, собиқ бош вазирга қарши жиноий иш олиб бораётган прокурор Надежда Бусуйок етти йиллик қамоқ жазосини сўради”, дейилади манбада.

Тергов маълумотларига кўра, Филат катта ҳажмдаги пул ювиш билан шуғулланган. Айни пайтда собиқ бош вазирдан давлат ҳисобига 723 минг доллар ундириш сўралмоқда.

2016 йилда ҳам сиёсатчи коррупцияда айбдор деб топилиб, тўққиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. 2020 йилнинг декабрь ойида эса собиқ бош вазир муддатидан аввал қамоқдан озод этилган.

Филатнинг ўта йирик миқдордаги пул ювиш бўйича иши 2018 йилда очилган бўлиб, унга кўра, сиёсатчи ўзи етакчилигидаги Либерал-демократик партияни тарғиб қилишда ёрдам бериши учун Америка консалтинг фирмасига 12,8 миллион лей тўлаганликда айбланган.

Ўз навбатида сиёсатчининг ўзи ҳам судни адолатсиз ва бу тўғридаги далилларни ёлғон деб атаган.

"Умид қиламанки, суд тақдим этилган далил ва ҳужжатларни холис ва ҳар томонлама ўрганиб, қарор қабул қилади. Бу иш Европа суди қарори билан адолатсиз деб топилган, гувоҳларни тингламасдан, ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган йиғилишларга асосланган аввалги ҳукмга ўхшайди”, деган Филат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польшада собиқ Ички ишлар вазири ва унинг ўринбосари ҳибсга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Молдова Бош вазир қамоқ Владимир Филат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made