Собиқ “Формула-1” ҳайдовчиси ҳибсга олинди

Спорт

image

Собиқ “Формула-1” ҳайдовчиси Адриан Сутил халқаро полициянинг мувофиқлаштирилган операцияси давомида ҳибсга олинди. 42 ёшли Сутил жиддий фирибгарлик ва пул ўғирлашда айбланмоқда. Бу ҳақда News on F1 хабар берди.

Терговлар бир вақтнинг ўзида унинг Монако, Швейцария ва Зиндельфингендаги мулкларида ўтказилган. Штутгарт штати жиноий полицияси Сутилни жорий йилнинг 27 ноябрь куни эрталаб Германияда ҳибсга олган ва маҳаллий судга олиб кетган.

Штутгарт прокуратураси фақат бир нечта мулклар тинтув қилинганини тасдиқлаган, аммо айблов тафсилотларини ошкор этишдан бош тортган. Маълумотига кўра, тергов Сутилнинг Монако ва Швейцариядаги ҳашаматли автомобиллар савдоси билан боғлиқ қўшма фирибгарлик ва ўғирлаш бўйича гумонларни ўрганмоқда.

Собиқ пойгачи 2012 йилда Шанхайдаги тунги клубда шампань қадаҳи билан Лотус инвестори Эрик Люксга жароҳат етказгани учун 18 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Сутил 2014 йилда “Формула-1”даги фаолиятини якунлаган. Шундан сўнг, собиқ пойгачи мунтазам равишда юқори даражадаги автомобиллар коллекцияси билан эътиборни тортган. “Auto Hebdo” шу йил бошида унинг гаражида Bugatti Chiron, Pagani Zonda, Ferrari Enzo ва бир нечта Koenigsegg моделлари борлиги ҳақида хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Барселона Апелляция суди “Барселона” клуби президенти Жоан Лапортага  нисбатан 100 минг евролик фирибгарлик иши бўйича тергов бошлашни буюрган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик ҳибсга олинди “Формула-1” Адриан Сутил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг