Сурхондарёда 4 баллик зилзила сезилди
Жамият
−
11:19 1990 1 дақиқа
Афғонистонда содир бўлган ер қимирлаши Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Бугун, 19 декабрь куни соат 10:39 да Афғонистонда ҳудудида зилзила содир бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 551 км жануби-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 4 балл, 206 км.
- Қашқадарё вилоятида 3 балл, 417 км.
- Самарқанд вилоятида 3 балл, 423 км.
- Жиззах вилоятида 2-3 балл, 441 км.
- Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 467 км.
- Фарғона вилоятида 2-3 балл, 502 км.
- Навоий вилоятида 2-3 балл, 542 км.
- Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 550 км.
- Наманган вилоятида 2-3 балл, 561 км.
- Андижон вилоятида 2-3 балл, 564 км.
Магнитуда: 6. Чуқурлиги: 105 км.
Live
Барчаси