Сурхондарёда 5 млн сўм қарз бериб 128 млн сўм талаб қилганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
05 Июнь 5729 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида товламачилик жинояти билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот берди.
Маълум қилинишича, 1986 йилда туғилган икки нафар аёл Денов тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Мурожаатга кўра, аризачилардан бири шу туманда яшовчи аёлдан 5 миллион сўм қарзи бўлса-да, қарз берувчи 128 миллион сўм талаб қилаётганини, иккинчи аризачи эса 13 миллион сўм миқдорида қарз бўлишига қарамасдан, 140 миллион сўм талаб қилаётганини билдирган.
Бундан ташқари, қарз берувчи аризачилардан пулни ундириш мақсадида Денов туманида истиқомат қилувчи эркакни ёллаган, ёлланган эркак эса пулни тайёрлаб бермаса, қарз олувчиларнинг ҳаётига нуқта қўйиш билан таҳдид қилган.
Мазкур аризага асосан жорий йилнинг 15 май куни вилоят ҳамда Денов тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тумандаги кўп қаватли уйларнинг ёнида тезкор тадбир ўтказилганда, гумондор шахслар ўзаро тил бириктириб, товламачилик йўли билан 20 миллион сўм пулни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумондорларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида куёвини ўлдириш учун қотил ёллаган амма ушланган эди.
Live
Барчаси