Сурхондарёда Spark ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот котиби Элнур Абраев QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Самарқанд вилояти Ургут туманида яшаган ҳайдовчи Spark русумли автомобилида Cамарқанд–Денов йўналишида ҳаракатланиб кетаётганида машинанинг ўнг олди балони ёрилиб кетиши оқибатида бошқарувни йўқотган. Шу сабабли Spark йўлнинг ўнг четидаги пастликка ағдарилиб кетган.

Ҳайдовчи бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши каби тан жароҳатлари олиб, туман шифохонасида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Навоий вилоятининг Кармана туманида мактаб ўқувчиси бошқарувидаги Matiz русумли автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учраган ва оқибатда 2 ўқувчи ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сурхондарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made