Тель-Авив ҲАМАСга “сўнгги имкон” берди. Акс ҳолда катта қирғин бўлади

Олам

image

Исроил Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига таклифини қабул қилиши учун бир ҳафта муҳлат берди, акс ҳолда Ғазода дунёда хавотир уйғотган қирғин бошланади. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" ўз манбаларига таяниб, хабар берди.

Аввалроқ, ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар "урушни тугатиш бўйича ишончли таклиф" бўлмаса, асирга олинганлар қайтарилмаслигини айтганди.

Тель-Авивнинг сўнгги таклифи 40 кунгача бўлган тинчликни назарда тутади, бу вақт мобайнида эса ҲАМАС 33 нафар гаровга олинганларни озод қилиши керак. Шунга қараб Исроил кейинчалик узоқ муддатли сулҳ ҳақида ўйлаб кўриши мумкин. Кейинги босқичларда Исроил қолган гаровдагиларнинг озод этилишига қараб оташкесим муддатини белгиламоқчи. Тинчлик даври 6 ҳафтадан бошлаб бир йилгача чўзилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ғазодаги геноцид туфайли Туркия Исроил билан савдо алоқаларини узганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made