Термизда 18 ёшли талаба ўзини 14-қаватдан ташлаб юборди (видео)
3-саҳифа
−
19 Ноябрь 17070 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги кўп қаватли уйнинг 14-қаватидан бир йигит ўзини ташлаб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Унинг билдиришича, бугун, 19 ноябрь куни соат 16:00 лар атрофида Термиз шаҳар Моваро "дом"ларида Тошкент тиббиёт университети Термиз филиалининг 2007 йилда туғилган 2-босқич талабаси С.А. кўп қаватли уйнинг 14-қаватидан ўзини ташлаб, воқеа жойида вафот этган. Маълум бўлишича, марҳум Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидан бўлган.
Ҳозирда Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро давлат университети хорижий тиллар факультетининг Когон туманидан бўлган 18 ёшли 1-курс талабаси (қиз бола) университет ётоқхонасида ўз жонига қасд қилган эди.