Тошкент халқаро аэропортидаги рейслар вақти ўзгариши мумкин
Жамият
−
14:17 1176 1 дақиқа
Қорли об-ҳаво сабаб Тошкент халқаро аэропортидаги рейслар вақти ўзгариши мумкин. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways line” хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳри Халқаро аэропортидаги об-ҳаво шароити (қор ёғиши) муносабати билан рейсларнинг учиб кетиш вақтида бироз ўзгаришлар кутилмоқда. Мумкин бўлган қисқа муддатли кечикишлар парвозлар дастурини бажариш учун қўшимча парвозолди муолажаларини ўтказиш (ҳаво кемаларига музлашга қарши ишлов бериш) зарурияти билан боғлиқ.
Шу билан бирга, парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар аэропортда йўловчилар учун парвозолди жараёнларидан ўтиш вақтига таъсир қилмайди, улар белгиланган вақт меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ бажарилишда давом этади.
“Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва вазиятни тўғри тушунишингизга умид қиламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдан Саудия Арабистонига учаётган рейс ортга қайтиб келганди.