Тошкент вилоятида 17 нафар кўча безориси ушланди (видео)
3-саҳифа
−
15 Февраль 5785 1 дақиқа
Кеча, 14 февраль куни Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бир гуруҳ кўча безорилари ушланди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати расмий саҳифаси орқали хабар берди.
Қайд этилишича, тадбир давомида ўзаро келишмовчиликларни зўравонлик йўли билан ҳал этишга уринган, пойтахт ва вилоятдан бўлган икки гуруҳга мансуб жами 17 нафар шахс аниқланиб, қўлга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар кўча безорилиги билан шуғулланган ҳамда жамоат тартибини бузган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилган. Суд қарорига кўра, ушланган шахсларнинг 12 нафарига 5 сутка, 5 нафарига эса 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ҳуқуқбузарлар ўз қилмишларидан пушаймон эканликларини билдирган. Улар келгусида бундай ноқонуний ҳаракатларга йўл қўймасликка, ота-оналари ва яқинларининг ишончини оқлашга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ҳайдовчи ва бир гуруҳ фуқаролар ўртасида кўча жанжали содир бўлганди.