Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди
3-саҳифа
−
09:48 1953 1 дақиқа
Кеча, 21 июнь куни Тошкент шаҳрида King Long русумли автобус ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.
Ҳодиса соат 21:00 ларда Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида содир бўлган.
Маълум қилинишича, автобус ҳайдовчиси З.Д. бошқарувидаги автобусни Жанубий вокзал томон ҳайдаб бораётган вақтда пиёдалар ўтиш жойидан светофорнинг қизил чироғида югуриб ўтган пиёдани (2000 йилда туғилган) уриб юборган.
Автобус ҳайдовчиси зудлик билан транспорт воситасини тўхтатиб, жабрланувчини тез тиббий ёрдам автомобилида 16-сонли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Malibu-2 автомобилининг вояга етмаган ҳайдовчиси содир этган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 10 ёшли қизалоқ вафот этган эди.
Live
Барчаси