Тошкентда бир ёшли қизнинг ўлимига сабаб бўлган дарахт қулаши ҳолати тергов қилинмоқда

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида дарахт ағдарилиши оқибатида 1 ёшли қиз вафот этгани хабар қилинганди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Билдирилишича, Чилонзор туманида 1 ёшли қиз вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 3-қисми (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

“Текширишда сув қувурларини таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ишчилар хавфсизлик чораларига риоя қилмасдан, махсус техника ёрдамида қазиш ишларини олиб боришлари оқибатида бир туп дарахтнинг илдизи очилганлиги ва ўз вазнини кўтара олмай йиқилганлиги аниқланган”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.  

Унинг айтишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент дарахт Чилонзор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made