Тошкентда дарахтларни қуритиш учун уларнинг тагига машина мойи қуйишди
Жамият
−
11 Июль
7599Тошкентда дарахтларга қасддан шикаст етказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат бошқарманинг Учтепа тумани инспекторлари томонидан ўрганилган ва номаълум шахслар томонидан 10 туп дарахтга қасддан шикаст етказилганлиги аниқланган. Аҳолининг сўзларига кўра, номаълум шахслар дарахтларни сунъий йўл билан қуритмоқчи бўлиб, тагига машина мойини қуйган.
“Дарахтларни сақлаб қолиш учун техник тадбирларни амалга оширишда ёрдам бериш учун Академик Ф. Н. Русанов номидаги Тошкент ботаника боғига хат чиқарилди. Дарахтларга шикаст етказган шахсларни қидириш ишлари олиб борилаётганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанддаги қурилиш майдонида қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланганди.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь