Тошкентда иссиқхонада 435 туп кўкнори етиштирган “деҳқон” ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги хонадонлардан бирида “оддий тикан” деб ўйлаб, иссиқхонасида 435 туп кўкнори ўсимлигини етиштириб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди. 

Қайд этилишича, ўтказилган тадбир давомида Тошкент тумани Баҳор маҳалласи Ал-Хоразмий кўчасидаги фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, иссиқхонасининг орқа томонига яширин ҳолда 435 туп кўкнори гиёҳванд моддасини парвариш қилиб, етиштириб келаётгани аниқланган ва далилий ашё тариқасида олинган. Маълум бўлишича, гумонланувчи муқаддам худди шу жиноят оқибатида қамоқ жазосини ҳам ўтаган. 

Мазкур ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида ўз уйида 160 туп кўкнорига ўхшаш ўсимлик етиштириб, парваришлаб келган фуқаро қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўкнори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг