Тошкентда Lacetti Kia билан тўқнашиб, мажақланиб кетди 

3-саҳифа

image

Бугун, 9 апрель куни Тошкент шаҳрида 16 ёшли бола Lacetti’да Kia билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида 2 киши жароҳат олди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 03:30 атрофида Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасида жойлашган “Ганга” кўприги устида 2009 йилда туғилган, вояга етмаган шахс Lacetti русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ҳамда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Оқибатда у ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 2002 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Kia русумли автомобиль билан тўқнашган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti автомобили ҳайдовчиси ҳамда унинг 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Олмазор туманида Leapmotor русумли электромобиль ёниб кетган эди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Lacetti Йўл-транспорт ҳодисаси Kia Себзор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг