Тошкентда МЧЖдан 35 минг доллар талаб қилган ҳисобчи қўлга тушди
3-саҳифа
−
28 Октябрь 5119 1 дақиқа
Муқаддам солиқ идораларида ишлаган ва шу кунга қадар Тошкент шаҳридаги МЧЖлардан бирида ҳисобчи лавозимида фаолият юритиб келган шахс ноқонуний фаолият эвазига 35 минг доллар талаб қилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, пойтахтдаги транспорт ва логистика хизматлари кўрсатувчи МЧЖда ҳисобчи бўлиб ишлаётган шахс ўзининг собиқ ҳамкасблари орқали бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖга 17 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғининг манфий фарқ суммасини қайтариш ҳамда унинг тўхтатилган ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) гувоҳномасини қайта фаоллаштириб бериш эвазига 35 минг доллар талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда у МЧЖ таъсисчисидан 20 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан ҳисобчи ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида у ўзининг ёрдамини Солиқ қўмитасининг катта инспектори орқали ҳал қилиши кераклиги аниқланиб, мазкур давлат хизматчиси ҳам жиноят ишига гумонланувчи сифатида жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилганди.
Live
Барчаси