Тошкентдаги қурилиш бозорига ўт кетди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкентдаги қурилиш бозорига ўт кетди

Бугун, 21 февраль куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги қурилиш бозорида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 05:09 да туманнинг Қувонч 2-тор кўчаси Изза қурилиш бозори ҳудудида эшик ром маҳсулотлари ёнаётгани тўғрисида ФВББга хабар келиб тушган.

Унга коְъра, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 05:17 да етиб бориб, ёнғин соат 05:38 да қуршаб олинган ва соат 06:00 ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар тушмаган.

“Ҳозирги вақтда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган ресторанлардан бирида ёнғин содир бўлганди. https://qalampir.uz/news/toshkentda-kafe-yenib-ketdi-2-132139

Бугун, 21 февраль куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги қурилиш бозорида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 05:09 да туманнинг Қувонч 2-тор кўчаси Изза қурилиш бозори ҳудудида эшик ром маҳсулотлари ёнаётгани тўғрисида ФВББга хабар келиб тушган.

Унга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 05:17 да етиб бориб, ёнғин соат 05:38 да қуршаб олинган ва соат 06:00 ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар тушмаган.

“Ҳозирги вақтда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган ресторанлардан бирида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент қурилиш бозори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг