Тошкентдаги Темур Малик кўчасида ҳаракат қисман тикланди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмаси атрофидаги янги туннель йўлида тиргак деворнинг бир қисми қисман ўпирилиб тушиши ортидан ушбу йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилганди. Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасининг Султония кўчаси билан кесишмасидан бошлаб, Темур Малик кўчаси бўйлаб Мирзо Улуғбек кўчасига олиб чиқувчи йўналишда автоуловлар ҳаракати қисман тикланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, ҳаракатланиш тартиби қуйидагича:

  • Темур Малик кўчасида Султония кўчасидан ҳаракатланганда, қарама-қарши йўналиш орқали Мирзо Улуғбек кўчасига чиқиш мумкин (тезлик чеклови — 30 км/соат).
  • Мирзо Улуғбек кўчасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб Султония кўчасига ҳаракатланишга рухсат этилган (тезлик чеклови — 30 км/соат).

Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш сўралади.

Эслатиб ўтамиз, йўл ўпирилишига сабаб сифатида дастлабки тахминлар қаторида сўнгги кунлардаги кучли ёғингарчилик таъсири, жумладан, тупроқнинг ҳаддан ташқари намланиши ва конструкцияга тушадиган юкламанинг ортиши каби омиллар кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга, лойиҳавий ечимлар, қурилиш-монтаж ишлари сифати, дренаж тизимининг ҳолати, қурилиш назорати ҳамда объектни қабул қилиб олиш тартиби каби барча тегишли ҳолатлар ҳам текширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Мирзо Улуғбек Темур Малик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг