Тошкентдаги яна бир кўча 2 кунга ёпилди
Жамият
−
22 Май 2896 1 дақиқа
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кўчалардан бири қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли вақтинча ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Оққўрғон кўчаси кесишмасидан Катта Дархон кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми бугун, 22 май соат 15:00 дан 24 май соат 06:00 гача барча транспорт воситалари учун ёпилди.

Кўрсатилган давр мобайнида муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида “Талабалар фестивали” ўтказилиши муносабати билан 19 май соат 20:00 дан 23 май соат 00:00 гача Олмазор туманининг Фаробий кўчаси Университет кўчаси кесишмасидан Талабалар кўчаси кесишмасигача бўлган йўл вақтинчлалик ёпилиши хабар қилинганди.
Live
Барчаси