Тошкентдаги ёнғинда она ва икки бола ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 16 февраль куни  Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Белтепа кўчасида жойлашган хонадонда юз берган ёнғин оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Маълумотларга кўра, ёнғин вақтида марҳума болаларини ҳимоя қилиш мақсадида уларни бағрига олган ҳолатда топилган. Қолган қариндошлар ва қўшниларга тезкор ёрдам кўрсатилган, бир нафар фуқаро эса шифохонага етказилган.

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан ҳодиса бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабабларини аниқлаш давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ангрендаги ёнғинда ҳам бир киши вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Шайхонтоҳур тумани Тошкент шаҳар 3 киши ҳалок бўлди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг