Тўқаев Путин ва Лукашенкога раҳмат айтди
Олам
−
03 Май 6174 1 дақиқа
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Польша ҳудудда ҳибсда бўлган қозоғистонлик дипломат Ануар Бакибайни озод этишга кўмаклашгани учун Беларусь резиденти ва Россия Президенти Александр Лукашенко ҳамда Владимир Путинга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда 2 май куни давлат раҳбари матбуот котиби Ойбек Смадияров маълум қилди.
Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот чоғида Тўқаев Беларусь томонига конструктив ҳамкорлик учун раҳмат айтган. Шунингдек, у Россиянинг ҳам ўзаро мақбул ечимга эришишдаги ҳиссасини қайд этган.
Бундан ташқари, Қозоғистон Президенти Польша Президенти Карол Навроцкий ва Бош вазир Дональд Туск номига миннатдорлик мактуби юборишни режалаштирмоқда.
Ануар Бакибай Беларусь ва Польша ўртасида “бешга беш” формуласи асосида ўтказилган маҳбуслар алмашинуви доирасида озод этилган. Алмашув 28 апрель куни бўлиб ўтган.
Дипломат ўтган йил июль ойида Польшанинг Бидгош шаҳрида Россия манфаатлари йўлида, жумладан НАТО ҳарбий объектлари ҳақида маълумот тўплашда гумон қилиниб қўлга олинган эди. Ҳибсга олинган пайтда у Қозоғистоннинг Украинадаги ҳарбий атташеси ёрдамчиси лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польшада жосусликда айбланиб ҳибсга олинган Қозоғистон фуқароси Президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг шахсий саъй-ҳаракатлари туфайли озод этилганди.
Live
Барчаси