Туркия депортация марказларидаги 50 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
03 Июль 3518 1 дақиқа
Туркиянинг депортация марказларида бўлган 50 нафар ўзбекистонлик аёллар мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Миграция агентлиги ҳамда Туркиянинг Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги масъуллари ўртасида Туркияда ноқонуний мақомда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини легаллаштириш бўйича музокаралар ўтказилган.
Ушбу музокаралар натижасида Туркияда ноқонуний мақомда бўлиб турган ўзбекистонликларни маъмурий жазосиз рўйхатдан ўтказиш, яшаш ва ишлаш рухсатномаларини бериш (легаллаштириш) таклифи Туркия расмийлари томонидан маъқулланган.
Шу билан бирга, қариялар ва болаларни парваришлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ноқонуний фаолият юритаётганларга ҳуқуқий мақом беришга келишилган.
Қолаверса, Туркия депортация марказларидаги 50 нафар аёлларга ватанга қайтиш учун Миграция жамғармаси ҳисобидан авиачипталар харид қилинган. Музокаралар сўнгида эса Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида “Ижтимоий ҳимоя тўғрисида”ги янги битим ишлаб чиқишга келишилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланаётган фуқаро Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўлга олинганди ҳамда Ўзбекистонга депортация қилинганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь