Туркия Жаҳон чемпионатида антирекорд ўрнатди

Спорт

image

Туркия терма жамоаси Жаҳон чемпионати тарихида илк бор икки ўйинда 62 та зарба йўллаб, бирорта ҳам гол уролмаган жамоага айланди. Бу ҳақда “Opta” статистика портали хабар берди. 

Турклар гуруҳ босқичининг дастлабки икки учрашувида Австралияга 0:2 ва Парагвайга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, плей-офф босқичига чиқиш имкониятини муддатидан аввал йўқотди. Сан-Францискода бўлиб ўтган “Д” гуруҳининг иккинчи тур баҳсида Парагвай бир футболчиси майдондан четлатилганига қарамай, Туркияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Гуруҳ босқичидаги икки ўйин давомида Туркия футболчилари рақиб дарвозаси томон 62 марта зарба берган. “Opta” маълумотларига кўра, бу 1966 йилдан бери юритиб келинаётган статистикада икки ўйинлик даврда гол урмасдан қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Шунингдек, портал Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Абдулкарим Бардакчининг ҳам рекорд қайд этганини маълум қилган. У Парагвайга қарши баҳсда амалга оширган барча 98 та узатмасини аниқ бажариб, Жаҳон чемпионатлари тарихида бир ўйинда хатосиз энг кўп узатма берган футболчилар қаторига кирган.

Маълумот учун, ҳозирга келиб Туркия ва Гаити терма жамоаларининг Жаҳон чемпионатида кейинги босқичига чиқолмаслиги аниқ бўлиб улгурди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Жаҳон чемпионати Парагвай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг