Туркияда 14 футболчини ҳибсга олиш учун ордер чиқарилди

Спорт

image

Истанбул прокуратураси Туркия футболида ноқонуний пул тикиш билан боғлиқ тергов доирасида 29 кишини, жумладан 14 нафар футболчини ҳибсга олиш учун ордер чиқарди. Бу ҳақда “Haberler” нашри хабар берди.

Манбага кўра, гумонланувчилар орасида футболчилардан ташқари “Галатасарой” клубининг собиқ бош директори Эрден Тимур ҳам бор.

Туркия футбол федерацияси (ТФФ) президенти Иброҳим Ҳажиосманоғлу ноқонуний пул тикиш фаолияти оқибатида Туркиядан 50 миллиард доллардан ортиқ маблағ ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилганини маълум қилган. 

Маълумот учун, ушбу тергов доирасида  1024 нафар футболчи текширувга тортилган. Уларнинг 102 нафари 45 кундан бир йилгача бўлган муддатга дисквалификация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТФФ мамлакатда давом этаётган пул тикиш бўйича тергов доирасида гумонланаётган “Галатасарой” ҳимоячиси Эрен Элмалини миллий терма жамоа таркибидан чиқариб ташлаганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия пул тикиш “Галатасарой”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг