Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини осиб қўйди
3-саҳифа
−
03 Октябрь 8893
Туркиянинг Чанкири вилояти Черкеш шаҳрида ўзбекистонлик 40 ёшли аёл И.Х. ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда турк матбуоти хабар берди.
Қайд этилишича, аёл Улусу маҳалласида кекса чол-кампирни парвариш қилган. Жорий йил 30 сентябрь куни у боғда ўз жонига қасд қилган. Ҳодиса тафсилотлари яқин атрофдагилар воқеани пайқагач, маълум бўлган.
QALAMPIR.UZ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот олиш учун Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси билан боғланди. Бош консулхона жиззахлик аёл ўзини осиб қўйганини тасдиқлади. Билдирилишича, Миграция агентлиги ва Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси кўмаги билан марҳуманинг жасади кеча, 2 октябрь куни Ўзбекистонга юборилган. Ҳозирда ҳолат тергов қилиниб, фожиага нима сабаб бўлгани ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркиянинг Истанбул шаҳрида 36 ёшли ўзбекистонлик аёл бўғзидан пичоқланиб, ўлдириб кетилгани, қотилликни содир этганликда гумонланаётган шахс Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида қўлга олингани хабар қилинганди. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов эса асли навоийлик бўлган эркак ўз уйида эмас, Самарқанд вилоятидаги танишиникида ушланганини маълум қилди
Live
Барчаси