U-17 Осиё кубоги. Турнирнинг энг яхшилари аниқланди

Спорт

image

Бугун, 20 апрель куни Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубогининг энг яхши дарвозабони, футболчиси, тўпурари ва жамоаси аниқланди.

Унга кўра, “fair play” соврини мезбон Саудия Арабистони терма жамоасига насиб қилди. Энг яхши дарвозабон эса Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси посбони Неъматуллоҳ Рустамжонов бўлди. Турнир тўпурари Ўзбекистон вакили Асилбек Алиев ва турнирнинг энг яхши футболчиси деб, Садриддин Ҳасанов топилди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин тугаган Осиё кубоги финалида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси саудиялик тенгқурларини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё кубоги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг