Ўзбекистон иккинчи назорат баҳсида Нидерландияни мағлубиятга учратди

Спорт

image

Кеча, 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси Нидерландияга қарши иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2:1 ҳисобида Нидерландиядан устун келди.

Ушбу учрашув томонларнинг келишувига мувофиқ асосий баҳсдан сўнг, ёпиқ эшиклар остида ўтди ҳамда ҳар бир бўлим 30 дақиқадан давом этди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасидан голларга Азизбек Омонов, Авазбек Ўлмасалиев муаллифлик қилди.

Маълумот учун, ушбу терма жамоалар иштирокидаги асосий баҳсда европаликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Дастлаб нидерландияликлар бир қатор хавфли ҳужумлар ташкил қилди, бироқ европаликлар бу вазиятлардан фойдалана олмади. Шунга қарамай, 32-дақиқада Жаҳонгир Ўрозовнинг қўполлигидан сўнг, Нидерландия пенальти ишлаб олди ва буни Коди Гакпо голга айлантирди. Иккинчи бўлим асосий вақтига қўшиб берилган, 90+2-дақиқада Игорь Сергеев гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйин тугашига яқин, 90+8-дақиқада Гакпо дублни расмийлаштириб, жамоасининг ғалабасини таъминлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Нидерландия Азизбек Омонов Авазбек Ўлмасалиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг