Ўзбекистон қамоқхоналарида қанча қирғизистонлик борлиги айтилди
3-саҳифа
−
08 Апрель 6907 1 дақиқа
Ўзбекистон қамоқхоналаридаги Қирғизистон фуқаролари сони 55 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда бугун, 8 апрель куни Қирғизистон Бош прокурори Мақсадбек Асаналиев Жогорку Кенеш йиғилишида маълум қилди.
Билдирилишича, мазкур маҳбусларнинг 9 нафарини Қирғизистон қайтариш бўйича ҳужжатлар тўпланган ва Ўзбекистонга юборилган.
Ҳозирда Бош прокуратура бутун республика бўйлаб керакли ҳужжатларни йиғмоқда, шундан сўнг ишлар Ўзбекистон ҳудудида суд тартибида кўриб чиқилади.
Шунингдек, Бош прокурор мазкур жараёнлар расмий тартиблар сабаб чўзилаётганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия томони ўз ҳудудида жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини қайтаришга тайёр экани хабар қилинган эди.
Live
Барчаси