Ўзбекистон-Қирғизистон ўйинининг вақти ўзгарди

Спорт

image

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқич 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон-Қирғизистон ўйинининг бошланиш вақти соат 21:15 га кўчирилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Манбага кўра, 20 март куни белгиланган баҳс дастлаб соат 18:45 да бошланиши режалаштирилганди, бироқ ўйин биринчи белгиланган вақтдан 2 ярим соат ўтиб бошланадиган бўлди.

Қайд этилишича, Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида шу қарорга келинган.

Маълумот учун, ҳозирга келиб Ўзбекистон терма жамоаси “A” гуруҳида 13 очко билан 2-ўринда бормоқда. 1-ўринни эгаллаган Эрон ҳисобида эса 16 очко мавжуд. 20 март куни Ўзбекистонга қарши майдонга тушадиган Қирғизистон эса 3 очко билан гуруҳда 5-ўринни банд этган.

Қайд этиш жоиз, 3-босқичда гуруҳларда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри мундиал йўлланмасига эга чиқади. 3-ўринни эгаллаган жамоалар 4-босқичда ЖЧ йўлланмаси учун кураш олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг