Ўзбекистон Канада билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Спорт
−
15:25 2218 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш жараёнида 2026 йилнинг июнь ойида мундиал мезбони Канадага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Манбага кўра, ушбу ўртоқлик учрашуви Жаҳон чемпионати бошланиши олдидан 2026 йилнинг 1 июнь куни Канаданинг Эдмонтон шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Португалия, Колумбия ва Ямайка/Конго/Янги Коледония ўтиш ўйини ғолиби билан бирга “К” гуруҳидан жой олган. Терма жамоа Жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувни 2026 йил 17 июнь куни Колумбияга қарши баҳс билан бошлайди. Навбатдаги учрашув 23 июнь куни Роналду етакчилигидаги Португалияга қарши бўлиб ўтса, гуруҳ босқичининг сўнгги баҳси 27 июнь куни ўтиш ўйини ғолибига қарши ўтказилади.
Live
Барчаси