Ўзбекистон ТИВ раҳбари Кая Каллас билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 21 октябрь куни Люксембургда Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ҳамкорлик кенгашининг 18-йиғилиши доирасида Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Кая Каллас билан учрашди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram саҳифасида ёзди.

Суҳбатда барқарор минтақавий тараққиётни таъминлаш, Марказий Осиё ва Европа ўртасида янги кўприклар барпо этиш ҳамда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги мавжуд ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, транспорт алоқаларидан тортиб “яшил” энергетикагача, инновациялардан таълимгача бўлган соҳаларда ҳамкорлик доирасини кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилган.

“Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга бўлган ўзаро интилишимизни яна бир бор тасдиқладик. Сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш, барқарор ривожланишни таъминлаш ҳамда минтақавий боғлиқликни кучайтириш йўлларини муҳокама қилдик”, дея ёзади Саидов.

ТИВ раҳбари йиғилиш натижалари ҳамкорликни кенгайтириш ва умумий қадриятларга асосланган янада мустаҳкам, истиқболга йўналтирилган шерикликни шакллантиришда янги туртки беришига ишонч билдирган.

“Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан ўзаро ҳурмат, ишонч, тинчлик ҳамда фаровонлик йўлидаги умумий интилишларга асосланган фаол ва истиқболли муносабатларни ривожлантиришда давом этади”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам Каллас билан учрашув ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Европа Иттифоқи Бахтиёр Саидов Кая Каллас Люксембург

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг