Ўзбекистонда ҳарорат 28 даражагача исийди
Бу қизиқ
−
21 Март 9379 1 дақиқа
Ўзгидромет жорий йилнинг 21-23 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун, 21 мартда мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиққача кўтарилади.
23-24 март кунлари республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 20-25 даража илиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 28 даража илиққача бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 7-12 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда 21 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 21-23 даража илиқ бўлади. 23-24 март кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Кундузи ҳарорат 20-25 даража атрофида бўлади.
Live
Барчаси