Ўзбекистонда 5 граммли қуйма олтин нархи рекорд даражада ошди

Жамият

image

Бугун, 12 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 5 граммли қуйма олтин нархи илк бор 9 млн сўмдан ошди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган.

Унга кўра, олтин қуймалари нархи қуйидагича:

  • 5 грамм – 9 млн 10 минг сўм;
  • 10 грамм – 18 млн 20 минг сўм;
  • 20 грамм – 36 млн 40 минг сўм;
  • 50 грамм – 90 млн 100 минг сўм;
  • 100 грамм – 180 млн 200 минг сўм.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Марказий банки илк бор олтин қуймаларини қайтариб олиш нархларини эълон қилганди. Ўшанда 5 грамм олтин қуймасини сотиш нархи 8 млн 735 минг сўм бўлганди. Бугун, 12 январь ҳолатига кўра эса қуйидагича:

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ COMEX биржасида олтиннинг бир трой унцияси (тахминан 31 грамм) биринчи марта 4600 доллардан ошгани ва максимал қиймати 4612 долларни ташкил қилгани ҳақида хабар берилган эди. Бу ўсишга АҚШда Федерал заҳира банки раиси Жером Пауэллга нисбатан жиноят ишининг очилиши, Эрон бўйича намойишлар ва геосиёсий беқарорликлар, шунингдек, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Эрон ва Гренландия бўйича баёнотлари таъсир қилгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин қуйма олтин олтин нархи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг