Ўзбекистонда бир йил ичида қанча хотин-қизлар магистр даражасини олди?
Бу қизиқ
−
07 Март
2485Ўзбекистонда 2022-2023 ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг магистратура йўналишини 7 918 нафар хотин-қизлар битирган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, энг кўп 2 359 нафар хотин-қиз таълим йўналишида магистр дипломини олган. Кейинги ўринлар эса қуйидагича:
- санъат ва гуманитар фанларда – 1 768 нафар;
- табиий фанлар, математика ва статистикада – 885 нафар;
- муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларида – 731 нафар;
- бизнес, бошқарув ва ҳуқуқда – 620 нафар;
- ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборотда – 543 нафар;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминотда – 392 нафар;
- қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринарияда – 265 нафар;
- хизматларда – 179 нафар;
- ахборот-коммуникация технологияларида – 176 нафар аёл-қизлар магистр даражасини олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022-2023 ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриатига қабул қилинган хотин-қизларнинг соҳалар бўйича сони қанча эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023